Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:33 / 16.04.2021
5773
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади
Дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубоги биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан пойтахтда 18 апрел куни соат 07:30дан 12:30га қадар қатор кўчаларда ҳаракатланиш чекланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидаги кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади:
- тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси – Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;
- тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли – Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шоҳкўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);
- икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача (“Жасорат” ҳайкали);
- икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси – Шаров Рашидов шоҳкўчасидан (“Жасорат” ҳайкали) Лабзак кўчасигача (“Анҳор-Локомотив” боғи).
"Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраймиз", дейилади хабарда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
09:10 / 24.03.2026