Ўзбекистон | 09:28 / 16.04.2021
2132
1 дақиқада ўқилади

 Хусусий корхоналарнинг сони кўплиги бўйича Қашқадарё 3-ўринда

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг Kun.uz мухбирига берган маълумотига қараганда, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 432 458 тани ташкил этмоқда. Шундан, хусусий корхоналар сони 90 989 тани (21,0 фоиз) ташкил қилди.

Фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

  • Тошкент шаҳри – 12 886 та
  • Фарғона вилояти – 11 131 та
  • Қашқадарё вилояти – 9 509 та
  • Наманган вилояти – 7 209 та
  • Сурхондарё вилояти – 7 188 та

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган:

  • савдода – 35 093 та
  • саноатда – 16 171 та
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 936 та
  • қурилишда – 7 736 та
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 582 та
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид