Ўзбекистон | 10:57 / 17.04.2021
34567
1 дақиқада ўқилади

Таровиҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича тавсия берилди

Бугун, 17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Қайд этилишича, муқаддас Рамазон ойида таровиҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги маълум қилинди.

1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқда.

Шунингдек, йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши қатъий назоратга олиниши айтилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид