Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Менинг биринчи ўриндаги кундалик масалам – чегара масаласи» — Тўра Боболов
Қатор рус нашрлари Марказий Осиё давлатларига Афғонистон орқали «ИШИД» ва «Толибон»нинг хавфи ортиб бораётгани ҳақида ёзади. Хўш, бу хавф ҳақиқатда мавжудми? Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Kun.uz билан суҳбатда шу мазмундаги саволга жавоб берди.
«Мен яқинда ҳам Афғонистонга бордим. Бизга чегарадош Балх вилояти губернатори билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Хавф йўқ, десак хато қилган бўламиз. Чунки Афғонистон шундай ҳудудки, у ерда қарийб 44 йилдан бери уруш бўляпти. Уларда таҳдид кўп. Биз у томондан хавф йўқ, десак хато қилган бўламиз», – деди ҳоким.
Унинг айтишича, Сурхондарёдаги барча раҳбарлардан ҳам биринчи навбатда доимий огоҳлик талаб қилинади.
«Менинг ҳам биринчи ўриндаги кундалик масалам – чегара масаласи. Чегарада кўп юраман. Ҳар якшанба куни ҳарбийлар билан ишлаш куним бўлади. Айтишим мумкинки, Сурхондарёнинг барча чегарасини босиб чиққанман. Ҳарбийларнинг ҳам аксарияти билан мулоқотда бўлганман.
Афғонистонда ҳамиша хавф бор, лекин биз гаплашиб турамизки, бизга яқин чегара ҳудудлари тинч. Чегарадош ҳудудлар тинч», – деди Тўра Боболов.
Сурхондарё вилояти ҳокими билан қилинган интервьюни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
11:16
“Ҳокимиятга 1 млн етказишимиз буюрилди” – Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғилмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
14:37 / 25.01.2026
Сурхондарёда Тожикистон фуқароси қарз учун гаровга олингани маълум бўлди
07:25 / 19.01.2026