15:28 / 20.04.2021
6859

Пандемия бир неча ой ичида назоратга олиниши мумкин – ЖССТ 

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясини зарур ресурсларни адолатли тақсимлаш орқали назорат қилиш мумкин. 

Фото: AFP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирус пандемиясини бир неча ой ичида назоратга олиш мумкинлигини айтди, деб ёзади Reuters

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясини зарур ресурсларни адолатли тақсимлаш орқали жиловлаш мумкин. 

"Агар мавжуд воситаларни адолатли қўллай олсак, бу пандемияни бир неча ой ичида назорат остига олишимиз мумкин", - деди у.

У шунингдек, коронавирус 25 ёшдан 59 ёшгача бўлганлар орасида тез тарқалаётганидан хавотирда эканлигини айтди.

"Коронавирусдан бир миллион киши вафот этиши учун тўққиз ой керак бўлганди, 4 ойда 2 миллион кишига етди ва 3 миллионга етиши учун 3 ой кифоя қилди", - деб қўшимча қилди Гебрейесус.

ЖССТ раҳбари вакцина ишлаб чиқарувчиларни ўз технологиялари билан бўлишишга, паст ва ўрта даромадли мамлакатларни эса бу технологияларни олишга қизиқишга чақирди.

Top