Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия бошидан бери биринчи халқаро автосалон ўз ишини бошлади
Хитойда 19 апрелда Шанҳай халқаро автокўргазмаси Auto Shanghai 2021 очилди. Эътиборлиси, ушбу автосалон пандемия бошидан бери ўтказилаётган биринчи халқаро автокўргазма ҳисобланади.
19–20 апрель кунлари автосалон хитойлик ва хорижий журналистлар учун, 21–23 апрел кунлари эса йирик харидорлар учун очиқ бўлади. 24 апрелдан 28 апрелгача унга барча истовчилар ташриф буюриши мумкин бўлади.
Auto Shanghai 2021 пандемия бошидан бери нормал режимда ўтказилаётган биринчи йирик автосалон ҳисобланади. 2020 йилда пандемия сабабли барча автосалонлар бекор қилинганди.
Жорий автокўргазма карантин чекловларига риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда. Киришда ташриф буюрувчилардан коронавирусга тест натижаси, эмланганлик ҳамда вирус юқтириш хавфи юқори ва ўрта даражада бўлган ҳудудларга ташриф буюрганлик ҳақида маълумотларни сақловчи саломатлик QR-коди сўралмоқда. Жорий йилга режалаштирилган бошқа халқаро автокўргазмаларнинг бўлиш-бўлмаслиги ушбу автосалоннинг қанчалик хавфсиз ўтишига боғлиқ. Агар статистика салбий бўлса, унда Шанҳай автосалони жорий йилда ўтказилган ягона автокўргазма бўлиши мумкин.
Кўргазмада минглаб автомобил компаниялари моделлари тақдим қилинган. Ундаги 12та павильоннинг умумий майдони 360 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
08:54 / 31.03.2026
Тошкент ва Шанҳай ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилди
08:45 / 12.07.2025
Тошкент–Шанҳай ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
07:28 / 05.07.2025
Шанҳайда Ўзбекистон рақамли технологиялар маркази очилди
13:10 / 28.11.2024