Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудлари ва Шанҳай ўртасида инвестициявий шериклик кенгаяди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари халқаро савдони ривожлантириш бўйича Шанҳай шаҳар кенгаши раиси Чжоу Минхао билан музокара ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудлари ва Шанҳай ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.
Чжоу Минхао томонлар ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини, хусусан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Тошкент шаҳар,Самарқанд вилояти ва бошқа ҳудудлар делегацияларининг Шанҳайга қилган ташрифлари якунлари бўйича энг йирик компаниялар вакиллари билан самарали учрашувлар бўлиб ўтганини таъкидлади.
Музокаралар якунида инвестициявий шерикликни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат бизнес доиралари вакилларидан иборат делегацияларнинг сафарларини алмашиш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Ba2 даражага яхшилади. Бу нимани англатади?
17:59 / 20.06.2026