Ўзбекистон | 18:31 / 20.04.2021
6009
1 дақиқада ўқилади

«Термиз – Фарғона – Термиз» авиарейси 10 майдан йўлга қўйилади

10 майдан бошлаб, ҳар душанба «Термиз – Фарғона», 13 майдан бошлаб эса ҳар пайшанба «Фарғона – Термиз» йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади.

Фото: Камиль Еникеев

10 май, душанба кунидан бошлаб, Термиз халқаро аэропортидан ҳафтанинг ҳар душанба кунлари «Термиз – Фарғона» йўналиши бўйича янги авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда Термиз халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар қилди.

13 майдан бошлаб эса, ҳафтанинг ҳар пайшанба кунларида «Фарғона – Термиз» йўналишида қатновлар амалга оширилади.

Феврал ойида қабул қилинган, ички туризмни ривожлантиришга оид президент фармонига кўра, «Термиз – Урганч – Термиз» авиарейси ҳам йўлга қўйилиши белгиланган.

Аввалроқ, 6 апрелдан бошлаб «Тошкент – Андижон» йўналишида авиақатнов тикланиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб аксарият йўналишларда юклар учун алоҳида ҳақ ола бошлаган.

Мавзуга оид