Ўзбекистон | 08:47 / 21.04.2021
4610
2 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет»нинг асосий вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низом;
  • Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти тузилмаси.
  • Гидрометеорология хизмати маркази республикада гидрометеорология, шунингдек иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланган.

Низомда қуйидагилар белгилаб қўйилди:

  • “Ўзгидромет” ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, асосий вазифалари ва функциялари;
  • “Ўзгидромет” ва унинг ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ҳуқуқ ва жавобгарлиги;
  • “Ўзгидромет” раҳбарлари асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
  • “Ўзгидромет” фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • “Ўзгидромет”ни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш.

“Ўзгидромет” жойлашган жойи: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўчаси, 72-уй.

Қуйидагилар институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • давлат бюджети маблағлари (институт бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун);
  • кўрсатиладиган хизматлардан олинган даромадлар;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотлар грантлари;
  • жисмоний ва юридик шахслар ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

“Ўзгидромет” бош директорига, зарур ҳолларда, институт тузилмасига ходимлар тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Ҳужжат президентнинг 2020 йил 17 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Мавзуга оид