АҚШ элчиси Россияни тарк этди
АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Вашингтонга жўнаб кетди. АҚШ Россияга қарши санкциялар киритгандан кейин Москва унга маслаҳатлашувлар учун уйга қайтишни тавсия қилганди.
«Мен қайтганимдан хурсандман, оиламни кўриб, маъмуриятдаги ҳамкасбларим билан учрашмоқчиман», деб маълум қилган Салливан аэропортда журналистларга.
20 апрелда АҚШ элчиси Вашингтонга маслаҳатлашувлар учун жўнаб кетишини, Москвага эса бир неча ҳафта ичида қайтишини маълум қилганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Салливаннинг Россияга қайтиши бу қанчалик мақсадга мувофиқ бўлишига боғлиқлигини айтганди.
Россия АҚШ санкцияларига жавобан Салливанга уйга қайтишни тавсия қилишдан ташқари, 10 америкалик дипломатни чиқариб юборишини ва АҚШ элчихонаси фаолияти чекланишини эълон қилганди.
Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар АҚШ президенти Жо Байденнинг март ойидаги интервьюсидан кейин таранглашди. Байден ўша интервьюда Россия президенти Владимир Путинни «қотил» деб ҳисоблашини ва Москва АҚШдаги сайловларга аралашув учун «катта ҳақ тўлашини» айтган. Шундан кейин Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов ортга чақиртириб олинган. Антонов айни вақтда Москвада қолмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35 / 24.11.2024