Жаҳон | 16:04 / 23.04.2021
4556
1 дақиқада ўқилади

Байден бадавлат америкаликлар учун солиқни кўтаришни таклиф қилади

Солиқ ставкаси йиллик даромади 1 миллион доллар ва ундан ортиқни ташкил этадиганлар учун оширилади.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден конгрессга энг бадавлат америкаликлар учун солиқ тўловини ошириш бўйича режасини тақдим этади, деб хабар берди Reuters.

Қайд этилишича, бой америкаликларнинг инвестицияларидан олинган даромадлар Америкадаги оилаларни қўллаб-қувватлаш режасини молиялаштиришга йўналтирилади.

"Президент Жо Байден бойлар учун солиқ ставкасини қарийб икки бараварга, 39,6 фоизгача оширишни таклиф қилади", - деб ёзади агентлик.

 Маълумот берилишича, инвесторлар учун федерал солиқ ставкаси 43,4 фоизга етиши мумкин.

Солиқ ставкаси йиллик даромади 1 миллион доллар ва ундан ортиқни ташкил этадиганлар учун оширилади.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Байден конгрессдаги чиқиши чоғида Америкадаги оилаларни қўллаб-қувватлаш режасини муҳокама қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти йиллик даромади 400 минг доллардан кам бўлган хўжаликлар учун солиқ оширилмаслигини ваъда қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид