Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бўлади
Қисқа вақт давомида ҳаво совуқ бўлганидан сўнг, бугун ва дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун республиканинг аксарият вилоятларида ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кундузги максимуми 23-25 даража иссиқни, баъзи жойларда 28-30 даражагача иссиқни ташкил этади.
Эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади. Ёмғир кутилмайди ва ҳарорат деярли ўзгармайди.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади. Кундуз кунги ҳарорат 27 даража иссиққа, жанубда ва чўл ҳудудларида 30 даража иссиққа етади.
Энг иссиқ йилларда ушбу кунлардаги ҳаво ҳарорати 32-35 даража иссиқ, жанубда 36-38 даража иссиқ бўлган.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.