Жаҳон | 20:40 / 23.04.2021
10612
1 дақиқада ўқилади

Украина Қрим чегарасида ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади

Аввалроқ Россия Қримда кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотларни бошлаганди.

Украина қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари Қрим билан чегарадаги Херсон областидаги полигонлардан бирида ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари қўмондонлигига таяниб ТАСС хабар берди.

Хабарда айтилишича, машғулотлар «жанговар ҳолатга яқин шароитлар»да ўтказилмоқда. Машғулотларга зенит-ракета мажмуалари ва зенит қурилмалари жалб қилинган.

Сўнгги вақтда Донбассдаги вазият кескинлашиши ортидан Украина ва Россия ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.

Аввалроқ Россия Қримда кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотларни бошлаганди.

Машғулотларга 10 мингдан ортиқ ҳарбий, 1,2 мингдан ортиқ ҳарбий техника, 40дан ортиқ жанговар кема ва 20та таъминот кемаси жалб этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид