Ўзбекистон | 07:42 / 26.04.2021
4917
1 дақиқада ўқилади

Бугун республикага иссиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни республика ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади, бунинг ҳисобига айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кундуз кунги ҳарорат 27-30 даража иссиққа, жанубда ва чўл ҳудудларида 30-35 даража иссиққача етади

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 27-29 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22 даража илиққача кўтарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид