20:39 / 26.04.2021
4248

Таиланд бош вазири йиғилишда ниқобсиз қатнашгани учун жаримага тортилди

Қоидани бузган ҳукумат раҳбарига 6000 бат (190 доллар) жарима солинган.

26 апрелдан Бангкокда ниқоб тақиш режими жорий этилди. Ушбу режимни бузгани учун биринчилардан бўлиб мамлакат бош вазири Прают Чан-Оча жаримага тортилди, деб ёзади The Bangkok Post.

Нашрнинг маълумот беришича, бош вазир вакцина сотиб олиш бўйича ҳукумат йиғилишида ниқобсиз қатнашган.

Бангкок губернатори Асвин Кванмуанг «бош вазирни тартибни бузганидан хабардор қилгани»ни маълум қилди. Ҳукумат раҳбарига 6000 бат (190 доллар) жарима солинган.

Worldometers сайтининг маълумотларига кўра, Таиландда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 57,5 мингдан ошган, 148 нафар бемор вафот этган.

Top