11:50 / 26.04.2021
2028

Хоразм вилоят судининг уч ойлик фаолияти ҳақида ахборот берилди

Хоразм вилоят судининг 2021 йил биринчи чорагидаги фаолиятига доир ахборотни жамоатчиликка етказиш мақсадида брифинг ўтказилди. 

Унда вилоят суди раисининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича ўринбосарлари йўналишлар бўйича қилинган ишлар ҳақида маълумот беришди.

Ўтган уч ой давомида вилоят судларида жами 318та жиноят, 3 552та фуқаролик ва 1 944та иқтисодий ишлар кўриб тамомланган. 

Шунингдек, 25 нафар шахс суд залида қамоққа олинган, 13 нафар шахс қамоқдан озод этилган. 207 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ва 8 нафар фуқаро оқланган.

Судларнинг жиноятларга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида 70та ёки 22 фоиз жиноят иши айнан жиноят содир бўлган жойларда, маҳаллаларда, тегишли ташкилот ва муассасаларда сайёр суд мажлиси тартибида кўриб чиқилган. 

Бу кўрсаткич фуқаролик ишлари бўйича судларда 923та, яъни 26 фоизни, иқтисодий ишлар бўйича судларда 677та, яъни 34,8 фоизни ташкил этган.

Top