Ўзбекистон | 07:46 / 27.04.2021
3114
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Кундуз кунги ҳарорат 30-35 даража иссиққа, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-38 даража иссиққа етади. 

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 31-33 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25 даража иссиққача кўтарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид