Жаҳон | 21:41 / 27.04.2021
8962
1 дақиқада ўқилади

Россияда Apple 12 миллион доллар миқдорида жаримага тортилди

Жарима компания Россиянинг монополияга қарши қонунчилигини бузгани учун белгиланган.

Фото: AP

Россия федерал антимонопол хизмати (ФАС) Apple компаниясини 906 миллион рубль (12 миллион доллар) жаримага тортди. Бу ҳақда идора сайтида маълум қилинди.

Жарима компания Россиянинг монополияга қарши қонунчилигини бузгани учун белгиланган. ФАС ўтган йили «Лаборатория Касперского» шикоятидан сўнг Apple компаниясига қарши иш очганди. Аниқланишича, IT-гигант iOS операцион тизимидаги мобил иловалар бозоридаги устунлигини суиистеъмол қилган.

ФАСнинг фикрича, Apple ўз маҳсулотларига рақобат устунлигини тақдим этган ва рақобатчиларнинг маҳсулотлари тарқатилиши шароитини ёмонлаштирган. 

Компанияга, шунингдек, ўз иловалари учун бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг иловаларига нисбатан устувор шароит яратишга йўл қўймаслик мажбурияти юклатилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид