Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХБ ҳайдовчилардан автомобилларни соя ва салқин жойларда қолдиришни сўради
Қуёшда қолдирилган автомобил салонидаги иссиқ ҳаво ҳарорати 55-60 даражагача кўтарилиб, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.
ЙҲХБ қуёшнинг таъсири натижасида автомобил ичидаги ва ташқаридаги ҳаво ҳароратини ҳам солиштириб чиқди.
- вақт - ташқарида - ичкарида
- 0 дақ. +27 даража + 27 даража
- 10 дақ. +27 даража + 37 даража
- 20 дақ. +27 даража + 43 даража
- 30 дақ. +27 даража + 46 даража
- 40 дақ. +27 даража + 48 даража
- 50 дақ. +27 даража + 49 даража
- 60 дақ. +27 даража + 51 даража
Қуёш нурларидан ҳосил бўлган иссиқлик автомобил ичида жуда тез тўпланиши айтилган.
“Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабабли транспорт воситасини соя ва салқин жойларда қолдиришни сўраб қоламиз”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:25
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026
Жаҳон автосаноатида кучлар мувозанати ўзгармоқда
10:15 / 01.07.2026