00:47 / 28.04.2021
32610

Apple iOS тизимининг янги версиясини тақдим этди

Фото: Apple

Apple компанияси янгиланган iOS 14.5 версиясини тақдим қилди. Операцион тизимнинг янгиланган вариантида бир қатор қулайликлар бор.

Apple Watch ёрдамида iPhone қулфини очиш мумкин

Apple Watch фойдаланувчилари Face ID орқали iPhone телефонини қулфдан очишлари мумкин.

Янги хусусият iPhone Х ва ундан кейинги версиялар ҳамда Apple Watch Series 3 ва ундан кейинги соатларда ишлайди.

Siri тизими яхшиланади

iOS 14.5 билан Siri энди стандарт овозга эга эмас. Бу – фойдаланувчиларга ўзлари билан гаплашадиган овозни танлашга имкон беради. Энди фойдаланувчилар инглиз тилида турли хил овозли вариантларни кўриб чиқишлари мумкин.

Яъни, эндиликда Siri овозли ёрдамчиси учун аввалдан ўрнатилган ягона аёл овозини эмас, балки қурилмада мавжуд 4 та ихтиёрий овоздан бирини танлаш мумкин.

Шахсий назорат кучайтирилади

Фойдаланувчилар маълумотларни тўплайдиган ёки уларни кузатадиган дастурларни ишга туширганда, ушбу дастурларнинг функцияларини ўчириб қўйишлари мумкин. iOS 14.5 янгиланиши ишлаб чиқувчиларга рекламалар учун маълумотларни кузатиб бориш учун фойдаланувчилардан рухсат сўрашни талаб қилади.

Шунингдек, Apple Maps иловаси орқали АҚШ ва Хитойдаги фойдаланувчилар автоҳалокат, хавф ёки тезликни текшириш ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, Apple Maps фойдаланувчилари энди дўстлари ва оила аъзоларига қачон келиши мумкинлигини хабар қилишлари мумкин.

Top