Ўзбекистон | 13:10 / 28.04.2021
1524
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ер билан боғлиқ фирибгарликни олди олинди

ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида  ўтказилган тезкор тадбирда ер билан боғлиқ фирибгарликни олдини олган. Бу ҳақида ДХХ ахборот хизматига таяниб UzA ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, Қарши туманида яшовчи фуқаро деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 2008 йил туман ҳокими қарори билан унинг онаси номига ажратиб берилган 33 сотих ер майдонини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмаса-да 40 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қашқадарёда кузатилган яна бир ҳолатда эса Нишон тумани «Ер ресурслари ва давлат кадастри» мутахассиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога балиқчилик хўжалиги ташкил қилиши учун 8 гектар ер ажратилишида ва бу борада туман ҳокимининг тегишли қарори чиқарилишида ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига ундан 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида кадастр ходими 900 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид