Боғотлик тадбиркор қизилмияни Германияга экспорт қилмоқда
Хоразм вилояти, Боғот туманида фаолият юритаётган «Боғот мастер» оилавий корхонаси бир неча йиллардан буён доривор қизилмия ўсимлиги илдизини Германияга экспорт қилиб, яхши даромад олмоқда.

Фото: KUN.UZ
Корхона асосчиси, 31 ёшли тадбиркор Бекзод Ўринов фаолиятини қандай йўлга қўйгани ҳақида сўзлаб берди.
«Мактабни тамомлаб, 2009 йилда Тошкент фармацевтика институтига ўқишга кирдим. Талабалик давримда фармацевтика соҳасига оид бўлгани сабабли, қизилмия илдизини қайта ишлаш заводида меҳнат қилдим. 2014 йилда институтни тамомлагач, Хоразмга қайтиб келдим. Шунда қизилмия илдизини заводларга етказиб бериш ғояси пайдо бўлди. 2014 йилда «Боғот мастер» оилавий корхонасини очдим».
Қизилмия – кўп йиллик доривор ўсимлик бўлиб, Ўрта Осиёда, жумладан Хоразмда ҳам ёввойи ҳолда кенг тарқалган.
«Қизилмия кўп йиллик ўсимлик ҳисобланади ва Ўрта Осиёда кенг тарқалган. У ёввойи ҳолда ўсади. Корхонамиз фермер хўжаликлари билан шартнома имзолаган. Биз фермерларнинг ерларини ёввойи, бегона ўтлардан тозалаб берамиз. Жумладан, қизилмиянинг илдизини ҳам териб оламиз.
Қизилмия илдизи асосан тиббиётда, озиқ-овқат саноати ва парфюмерия соҳасида ишлатилади. Унинг таркибида глицирризин кислотаси бўлиб, глюкоза, сахароза ва қанддан 50 баробар кучли шира ҳисобланади. Бу кислота жигар касалликларига қарши, иммунитет кўтарувчи ва балғам қочирувчи дори-дармон олишда ишлатилади».
Корхонада қизилмия қўл меҳнати ёрдамида бир неча босқичлардан ўтади.
«Қизилмия илдизи қўл меҳнати ёрдамида бир неча босқичлардан ўтади: навларга ажратилади, ювилади, қуритилади. Сўнгра 5-8 см катталикда кесилади, қадоқланади.
Оилавий корхонамизда 30 ишчи меҳнат қилади. Улар учун барча шароитлар яратилган. Кунига 1 маҳал иссиқ овқат билан таъминлаймиз. Иш ҳақи ишбай усулда тўланади. Ишчилар қилган меҳнатига яраша 1 – 1,5 млн сўм маош олишади».
Корхона 3 йил давомида Ўзбекистондаги фармацевтика заводларига қизилмия илдизини етказиб берган. Сўнгра халқаро бозорга чиққан.
«2017 йилдан бошлаб, қизилмия илдизини экспорт қилишни бошладик. Дастлаб Мьянма давлатига 4 контейнер маҳсулотни жўнатдик. 2018 йилдан бошлаб, Германия билан ҳамкорлик қилмоқдамиз».
Корхона келгусида фаолиятини кенгайтириб, қизилмия илдизини қайта ишлашни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
«Боғот тумани ҳокимлиги томонидан бизга ер ажратилди. Шу ерда қизилмияни плантация усулида ўстириб, илдизини олишни мақсад қилганмиз.
Бундан ташқари, йил охирида Хитой технологиялари ёрдамида қизилмиядан глицирризин кислотасини кукун шаклида олувчи цехни ишга туширишни ҳам режалаштирганмиз», - деди Бекзод Ўринов.
Нурмуҳаммад Саид
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

14:13 / 17.03.2025
Табиий газдан гўштгача – 86 турдаги товарларга экспорт божи жорий этилди

09:51 / 17.03.2025
Қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш рағбатлантирилади

08:27 / 10.03.2025
SIPRI: АҚШ қурол экспортини оширяпти, Россия - қисқартиряпти

17:59 / 06.03.2025