Ўзбекистон | 16:06 / 29.04.2021
15392
1 дақиқада ўқилади

Президент Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди.

Ташриф дастурида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Ашхободдаги “Туркманбоши руҳи” мажмуасида хотира тадбири бўлиб ўтади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид