Ўзбекистон | 11:23 / 30.04.2021
4303
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жиззах вилояти ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги 190-к сонли қарорига асосан Синдор Раҳмонқулов вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Синдор Раҳмонқулов 1983 йилда Сирдарё вилояти, Боёвут туманида таваллуд топган. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институти (кундузги) ва 2009 йилда Тошкент молия институти (сиртқи) бўлимларини тамомлаган. У янги лавозимга тайинлангунга қадар 2020–2021 йиллар мобайнида Жиззах вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Мавзуга оид