Жаҳон | 20:41 / 01.05.2021
7622
1 дақиқада ўқилади

Японияда 6,8 балли зилзила содир бўлди

Маҳаллий ҳокимият зилзила оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.

Фото: globallookpress.com

Япониянинг Мияги префектурасида 6,8 балли зилзила содир бўлди, деб хабар берди Онадўлу агентлиги.

Япония метеорология агентлигининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи 51 км чуқурликда бўлган.

Маҳаллий ҳокимият зилзила оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.

Агентлик хабарига кўра, айрим темир йўл йўналишларида ҳаракат қисқа вақтга тўхтатилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид