Эрондаги кимё заводида кучли ёнғин ва портлаш юз берди
Эроннинг Қум шаҳридаги Movalledan кимё заводида ёнғин давомида бир нечта портлаш юз берди. Маълум қилинишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 6:00да бошланган.
Ёнғинга қарши 150 ўт ўчирувчи ва 20та ўт ўчириш машинаси кураш олиб борган. Ёнғинни ўчириш вақтида 2та ўчириш машинаси ёниб кетган, 2 нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган.
Таъкидланишича, ўт ўчирувчилар ёнғиннинг спирт ва бошқа осон алангаланувчи суюқликлар сақланган резервуарларга тарқалиши олдини олишган.
Воқеа сабаби ҳозирча ўрнатилмаган. Фалокат сабабли ҳудудда фавқулодда вазият эълон қилинган.
Movalledan заводи Эронда фталевли ангидриднинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Ушбу модда турли пластмассалар, бўёқлар ва авиация ёнилғиси учун қўшимчаларни ишлаб чиқаришда дастлабки маҳсулот ҳисобланади. У заҳарли бўлиб, тери ва кўз шиллиқ пардасининг шикастланишига олиб келиши мумкин.