Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта иссиқ об-ҳаво билан бошланади, сўнг ҳарорат пасаяди - «Ўзгидромет»
Бугун республика ҳудуди бўйича ҳарорат 30-35 даража иссиқ, жанубда 37-38 даража иссиқ бўлган асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади.
Эртага осмонни булутлар қоплайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши бошланади. 5 майда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 6 майда республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
4-6 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.
Жума куни момақалдироқ билан ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди ва кечаси 12-17 даража илиқни, кундузи 25-30 даража иссиқни ташкил этади.
Мавзуга оид
15:05 / 30.06.2026
Жазирама ортидан салқинлик?
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026