08:03 / 04.05.2021
3990

«Ўзгидромет» бош директорига янги ўринбосарлар тайинланди

Фото: KUN.UZ

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 май кунги 264-сон қарорига кўра, Ибрат Каримов Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ибрат Каримов илгари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Феруз Сафаров Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосари сифатида иш бошлади.

Феруз Сафаров «Ўзгидромет»нинг модернизация ва инновацияларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, «Миллий PR-маркази» директори Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлгани хабар қилинганди

Top