09:10 / 04.05.2021
6597

Сурхондарёда яна бир янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага кўпайди. Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Чинор маҳалласида қурилган янги масжид рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан Олтинсой тумани Чинор маҳалласида қурилган янги «Чинор» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақдаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилган.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги масжидлар сони биттага кўпайиб, 2090та бўлди. Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони эса 122тага етган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 май куни Сурхондарё вилояти Узун туманида ҳам янги «Домулло Маҳмуд» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилган ва шу ҳақдаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилган эди.

Top