Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцариядан қолишмайдиган маскан — энди Сурхондарёда!
Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида жойлашган Сангардaк туристик маскани бугун нафақат маҳаллий сайёҳлар, балки хорижлик меҳмонлар эътиборини ҳам тортаётган энг жозибадор манзиллардан бирига айланмоқда.
Сўнгги йилларда ҳудудда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, замонавий туризм инфратузилмаси шакллантирилмоқда. Хусусан, тоғлар узра ҳаракатланувчи замонавий дор йўли фойдаланишга топширилди. Ушбу лойиҳа ташриф буюрувчиларга бетакрор манзараларни баландликдан томоша қилиш имконини бермоқда.

Бундан ташқари, ҳудудда дам олиш масканлари, ресторанлар, меҳмон уйлари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш нуқталари босқичма-босқич барпо этилиб, сайёҳларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча қулайликлар яратилмоқда.

Сангардaк шаршарасининг шовуллаган сувлари, улкан тоғлар ва мусаффо табиат қўйнидаги ушбу маскан қисқа вақт ичида мамлакатимизнинг энг машҳур туризм нуқталаридан бирига айланиб улгурмоқда.

Энг муҳими, ҳудудни янада ривожлантириш мақсадида келгусида яна бир қатор йирик лойиҳаларга старт берилиши режалаштирилган. Бу эса Сангардaкнинг туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Бир марта борган инсон яна қайтишни истайдиган маскан — бу Сангардaк.

Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
10:21 / 13.05.2026