Ўзбекистон | 13:14 / 04.05.2021
4412
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда истиқомат қилаётган уруш фахрийлари тўғрисида маълумот берилди

Фото: KUN.UZ

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари сони 17 нафарни ташкил қилади.

Шаҳар ва туманлар кесимида уларнинг тақсимланиши қуйидагича:

  • Урганч шаҳри ва тумани, Боғот, Ҳазорасп, Хонқа, Янгиариқ туманларида 2 нафардан;
  • Хива, Гурлан, Қўшкўпир, Шовот, Янгибозор туманида 1 нафардан.

Уруш фахрийларининг энг катта ёшдагиси ҳазорасплик Бекчон Матназаров бўлиб, 1917 йилда туғилган ва 104 ёшни тўлдирди. Уруш пайтида у 24-28 ёшда бўлган.

Гурланлик Бобожон Мадаминов, хивалик Самандар Худойберганов 1919 йилда туғилган ва 102 ёшни тўлдирди. Уруш пайтида улар 22-26 ёшда бўлган.

Фахрийларнинг энг кичик ёшдагилари қўшкўпирлик Вапо Искандаров, урганчлик Қуронбой Хаитов, шовотлик Шомурот Жуманиёзов, янгибозорлик Абдулла Аҳмедов 1925 йилда туғилган ва 96 ёшни тўлдирди. Уруш пайтида улар 16-20 ёшда бўлган.

Ҳозирги вақтда уруш фахрийлари орасида аёллар, шунингдек, Ленинград қамали даврида шаҳарда яшаган, корхоналарда ишлаган, фашистларнинг геттоларида, концлагерларида тутқунликда сақланган шахслар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинган эди. Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Мавзуга оид