Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салкам 269 миллиард қийматлик лойиҳанинг биринчи босқичи ишга тушди
Деҳқонободнинг 100 дан ортиқ қишлоқларини ичимлик суви билан таъминлаши кўзда тутилган «Деҳқонобод-Оқсув» лойиҳасининг 1-босқичи ишга тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу лойиҳанинг қиймати салкам 269 миллиард сўмни ташкил этади. 78,8 км ичимлик сув қувури ҳамда бир суткада 10 минг 800 м³ сув йиғиш иншооти қуриб битказиш режалаштирилган.

183 км қишлоқ аҳоли пунктларигача ва 310 км ички сув тармоқлари, 2 та 500 м3 лик сув сақлаш ҳовузи, 1 та сув тақсимлаш иншоотлари қуриб битказилмоқда.
Аввалроқ хабар берганимиздек, лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, туманнинг 78 фоизи ёки 116 та қишлоқдаги 113 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Қурилиш ишлари 2018 йил бошланган бўлиб, лойиҳага жами 268 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилган. Айни кунга қадар 226 миллиард 400 миллион сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилган.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ҳам иштирок этди.

Мавзуга оид
23:06 / 24.04.2026
Саида Мирзиёева Тойлоқда аҳоли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ўрганди
08:53 / 03.04.2026
80 млн сўм талаб қилган бозор раҳбари ушланди
12:18 / 19.03.2026
30 мартдан бошлаб Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади
09:06 / 03.01.2026