11:40 / 05.05.2021
2647

Самарқандда «Captiva» ва «Nexia» иштирокидаги аянчли ЙТҲда бир киши вафот этди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида «Captiva» ва «Nexia» иштирокидаги аянчли йўл-транспорт ҳодисасида бир киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 май куни соат 16:45ларда давлат аҳамиятидаги 4Р55 «Митан — Қўшработ — Нурота» автомобиль йўлининг 35-километрида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. «Nexia» ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Captiva» машинасига бориб урилган.

Оқибатда касби шифокор бўлган «Nexia» ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган шахслар оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, «Nexia» ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Top