Жаҳон | 19:07 / 05.05.2021
13126
1 дақиқада ўқилади

Улуғбек Марипов Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси этиб тайинланди

Жапаровнинг фармонига кўра, янги конституцияга мувофиқ Қирғизистон ҳукумати вазирлар маҳкамаси сифатида қайта ташкил этилмоқда. Маҳкаманинг барча аъзоларини президент тайинлайди ва лавозимидан озод қилади. Илгари ҳукуматни мамлакат парламенти шакллантирарди. 

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Улуғбек Мариповни мамлакат вазирлар маҳкамаси раиси этиб тайинлади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

 Марипов бунга қадар республика ҳукуматини бош вазир сифатида бошқарганди.

Жапаровнинг фармонига кўра, Артём Новиков бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 

 Қирғизистон президенти шунингдек, маҳкама аъзоларини ҳам тайинлади. Барча вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолди. 

Жапаровнинг фармонига кўра, янги конституцияга мувофиқ Қирғизистон ҳукумати вазирлар маҳкамаси сифатида қайта ташкил этилмоқда. Маҳкаманинг барча аъзоларини президент тайинлайди ва лавозимидан озод қилади. Илгари ҳукуматни мамлакат парламенти шакллантирарди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид