Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув-энергетика идоралари раҳбарларининг музокаралари якунланди.
Учрашувнинг асосий якуни уч томонлама баённома имзоланиши бўлди - ҳужжатда яқин икки ой давомида Тўхтағул сув омборидан сув етказиб беришнинг келишилган ҳажмлари ва тартиби қайд этилган. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлигига таяниб 24.kg хабар берди.
«Жанубий ҳудудларни вегетация даврида етарли миқдорда намлик билан таъминлаш кун тартибидаги асосий масалага айланди. Баённоманинг имзоланиши Тўхтағул ГЭС дан сув чиқариш жадвалларига риоя этилишини кафолатлайди ва мавсум бошланишида деҳқонлар учун ноаниқликни бартараф этади. Бу қозоғистонлик ва ўзбекистонлик фермерларга суғориш ишларининг дастлабки босқичидан узилишларсиз ўтиш имконини беради», дейилади хабарда.
Қишлоқ хўжалиги мавсуми якунига қадар барқарор сув таъминотини таъминлаш учун мамлакатлар босқичма-босқич ҳаракат қилишга келишиб олди.
Идоралар раҳбарларининг навбатдаги юзма-юз учрашуви июнь ойи ўрталарида Бишкекда бўлиб ўтади. Унда кейинги муҳим ойлар - июль, август ва сентябрь ойлари учун жадвалларни узил-кесил келишиб олиш ва сув чиқариш ҳажмларини имзолаш керак бўлади.
Жорий протоколнинг имзоланиши давлатлараро сув-энергетика баланси механизмининг юқори самарадорлигини тасдиқлайди.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026