Тошкентда дори воситасининг 10 минг долларлик ноқонуний савдоси фош этилди
Юнусобод туманида дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаро Х.У. ва Ш.Ш. дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Э.Ж.га 500та конвалюта “ENOX 4000 anti-Xa IU/0/4ml” дори воситасининг ҳар бир конвалютасини 220 минг сўмдан (21 АҚШ доллари) ҳисоблаб, 10 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
13:30 / 17.09.2024
Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
09:00 / 09.09.2024
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган шахс ушланди
07:08 / 30.08.2024