Ўзбекистон | 16:51 / 06.05.2021
5625
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Саидов Ботир Озодович Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1975 йил Боғот  туманида туғилган. Маълумоти – олий, 1997 йилда Урганч Давлат университети, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Урганч Давлат университети иқтисод факультети Математик моделлаштириш ва менежмент кафедраси ассистент ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.

2001-2020 йиллар мобайнида Марказий банк иқтисодий таҳлил департаменти иқтисодчиси, Халқ банки филиалларида бошқарувчи ўринбосари, бошқарувчи биринчи ўринбосари, бошқарувчи, Халқ банкининг Риск менежмент департаменти директори ўринбосари, “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув Раиси маслаҳатчиси, Халқ банки ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси ҳудудий менежери, Халқ банки бошқарув раиси маслаҳатчиси, Халқ банки Активлар мониторинги ва муаммоли активлар билан ишлаш комплекси раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Ботир Саидов 2020 йил 17 декабрдан буён вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид