Ўзбекистон | 15:44 / 07.05.2021
7819
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади

Фото: KUN.UZ

Бугун республика бўйича булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 25-30 даража иссиқни ташкил этади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага барча ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ атрофида бўлади.

9 май, якшанба куни жанубдан булутли массивлар кириб келади, бунинг ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18 даража илиқни, кундузи 25-30 даража иссиқни ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид