Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд хорижлик сайёҳлар учун туристик йиғим жорий этишни режалаштирмоқда
Туризм ва спорт вазири Пипат Ратчакитпраканнинг ҳисоб-китобига кўра, агар 2022 йилда Таиландга 20,8 млн нафар турист келса, жамғармага 6,2 млрд бат (198,7 млн доллар) тушади.
Таиланд ҳукумати 2022 йил январдан хорижлик туристлар учун 300 бат (9,6 доллар) миқдорида йиғим жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bangkok Post газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, йиғимдан тушган маблағлар фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун туристик жамғарма ташкил этишга йўналтирилади.
Туризм ва спорт вазири Пипат Ратчакитпраканнинг ҳисоб-китобига кўра, агар 2022 йилда Таиландга 20,8 млн нафар турист келса, жамғармага 6,2 млрд бат (198,7 млн доллар) тушади.
2019 йилда ҳукумат табиий масканларни тиклаш учун хорижлик сайёҳларга туристик йиғим жорий этиш режаси ҳақида маълум қилганди. Аммо кейинроқ туризм соҳаси турғун ҳолатда бўлгани сабабли бу қарор ортга сурилганди.
Мавзуга оид
10:21 / 30.04.2026
Бедарак кетган футбол жамоаси – ғорда қамалиб қолган болалар қандай қутқарилганди?
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
11:41 / 25.04.2026