Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бир агентлик ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни ўтказилган чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Президентнинг таъкидлашича, бу Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини таълим тизимида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади. Таълим муассасалари, тармоқлар ва ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, камида 10 та чет тилини ўргатишни ташкиллаштиради.
Халқаро сертификатнинг дастлабки ва ўрта даражасини олган ўқитувчиларнинг ойлик маошига 40 фоиз, юқори натижа кўрсатганларга 50 фоиз устама берилиши белгиланди.
Бундан ташқари, юқори балл олган ўқитувчиларга халқаро сертификат олиш учун тест топшириш харажатлари қоплаб берилади. Келгуси йилдан бошлаб, ишга қабул қилинаётган чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиш талаби киритилади.
Кейинги уч йил давомида мактаблардаги 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг барчаси халқаро сертификат олиши зарурлиги таъкидланди. Яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, мактаблардаги вакант ўринларни малакали мутахассислар билан тўлдириш вазифаси қўйилди.
Чет тилларини чуқур ўргатиш мақсадида туман ва шаҳарларда 207 та мактаб танлаб олинган. Ушбу мактабларда хорижий китоблар, илғор ўқув дастурлари ва методикаларидан эркин фойдаланиш ҳамда фанларни чет тилида ўқитиш йўлга қўйилади.
Вилоят ҳокимликларига мактабларда чет тилини ўқитиш сифатини ошириш учун маҳаллий бюджетдан ҳар бир туман ва шаҳарга 1 миллиард сўмдан маблағ ажратишга кўрсатма берилган.
Видеоселектор йиғилишида мутасадди раҳбарлар ва ўқитувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Мавзуга оид
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
10:17 / 22.09.2025
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
18:31 / 28.08.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги ҳарбий парадда иштирок этади
17:40 / 28.08.2025