Ўзбекистон | 16:20 / 08.05.2021
4792
2 дақиқада ўқилади

Чироқчида қовун пишди. Тез кунда экспорт бошланади

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида қовун пишди. Тез орада экспорт қилина бошланади. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Туманнинг Ўтамайли қишлоғи миришкор деҳқонларининг меҳнатлари эвазига қовун эрта етиштирилмоқда.

«Ўзимизнинг томорқамизда ҳар йили турли хилдаги полиз маҳсулотларини етиштириб келяпмиз. Даромадимиз яхшигина, рўзғордан орттирган маблағдан экин майдонимизни кенгайтиряпмиз. Томорқамизга эртапишар қовуннинг «Дакара» навини экканмиз. Ҳосил май ойининг бошида пишиб етилди. Сотиб даромад қиляпмиз», - дейди деҳқон Руфат Бўриев.

Деҳқонларнинг айтишича, ҳудудда жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб қовун парваришига киришилган. Бунда асосан «Жиян», «Торпедо», «Аэропорт» каби экспортбоп навлар танланган.

Маълумот учун, уруғлар аввалига махсус идишларга экилиб, иссиқхона шароитида ўстириб олинади. Бўйи меъёрига етган кўчатлар кенг майдонга плёнка остига экиб чиқилади. Кунлар исиши билан палаклар баравж ривожланиши учун ниҳоллар усти очилади. Бу усулни қўллаш орқали чироқчиликлар эртачи ҳосил олмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид