Ўзбекистон | 14:57 / 08.05.2021
29694
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига нам ва бироз салқин ҳаво оқими кириб келади

Фото: KUN.UZ

8-10 майда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудидан Каспий денгизи орқали циклон киради, сўнг Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва бироз салқин ҳаво массалари кириб келади. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 8 майда куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида, 9 майда Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

9-10 майда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин, сел келиши хавфи мавжуд.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид