Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Енгил автомобил экспорти қарийб 60 фоизга ошди
Ўзбекистон 2021 йилнинг 1-чораги давомида хорижий давлатларга қиймати 87,4 миллион долларга тенг енгил автомобиллар экспорт қилди. Eнгил автомобиллар асосан Қозоғистонга (8 468 дона) олиб чиқилган.
Статқўм маълумотларига кўра, енгил автомобил экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 миллион долларга ошган.
Ўзбекистон енгил автомобил экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 82,6 млн
- Украина – 1,5 млн
- Афғонистон – 1,3 млн
- Қирғизистон – 963,3 минг
- Озарбойжон – 444,7 минг
- Россия – 313,0 минг
- Тожикистон – 134,4 минг АҚШ доллари.
2021 йилнинг январ—март ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар:
- «Cobalt» — 12 682 дона;
- «Damas» — 12 051 дона;
- «Lacetti-Gentra» — 8 399 дона;
- «Nexia T-250» — 6 958 дона;
- «Labo» — 2 564 дона;
- «Spark» — 1 800 дона.
Маълумот учун, жорий йилнинг дастлабки 3 ойида автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 41,2 фоизга камайган. Энг катта камайиш «Spark» ишлаб чиқаришда қайд этилиб, 78,2 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, «Nexia Т-250» ишлаб чиқариш ҳам 66,4 фоизга пасайган. Заводда ишлаб чиқариш жараёнининг пасайиши январ ойидан бошланган эди. Жорий йилнинг дастлабки ойида ишлаб чиқариш жараёни 4,2 баробарга қисқарган. Бу пасайиш декабр–январ ойларида Асакадаги заводда ишлар тўхтатилиши билан изоҳланган.
Мавзуга оид
13:52 / 17.02.2026
Креатив индустрия экспорти 1 млрд доллардан оширилади
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
11:06 / 03.02.2026