Ўзбекистон | 07:53 / 10.05.2021
18517
2 дақиқада ўқилади
«Зомин» туристик зонасининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси "Зомин" туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Ҳужжат президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- "Зомин" туристик-рекреацион зонаси (туристик зона) чегаралари тавсифи;
- "Суффа платоси.2 400" халқаро умуммавсумий курорти ва "Ўриклисой" туризм мажмуаси чегаралари тавсифи;
- "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепцияси;
- "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш ҳамда ҳудудда туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури;
- "Зомин" туристик-рекреацион зонаси ва унга қадар бўлган ҳудудда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури.
Туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди:
- туристик зонада махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторлар инвестицияларини жалб қилиш;
- ҳудуд экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;
- ҳудудда янги транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
- туристлар хавфсизлиги қўшимча шароитларини яратиш;
- туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;
- энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш;
- ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонлар генетик фондини сақлаш.
Шунингдек, ҳужжат билан "Зомин" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" ДУК ташкил этилди ва унинг устави тасдиқланди.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024