Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция компанияси Самарқандда қуёш электр станцияси қуради
Франциянинг “Total Eren” компанияси томонидан Самарқанд вилоятида қуёш электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотида айтилган.
Жорий йил 10 май куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Франция ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик масалалари бўйича вазири Франк Риестер раислигида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Франция ҳукуматлараро комиссияси 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Франция Ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик вазирлиги ўртасида 2021-2030 йилларга мўлжалланган икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик учун “Йўл харитаси”, Франция тараққиёт агентлиги билан 2021-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, “Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курортини яратиш лойиҳасини молиялаштириш бўйича молиявий баённома имзоланди.

Шунингдек, “Suez” компанияси томонидан амалга оширилаётган - Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида молиявий баённома, “Total Eren” компанияси томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки ва “Proparco” Франция тараққиёт агентлиги бўлинмаси билан биргаликда Самарқанд вилоятида қуёш электр станциясини қуриш бўйича молиявий битим ҳам имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда Франция компаниялари ўртасида ҳамкорликка оид қатор икки томонлама ҳужжатларга имзо қўйилди.

Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026