Жаҳон | 15:56 / 11.05.2021
14403
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Россия билан уруш юз бериши эҳтимолини баҳолади

 Унинг сўзларига кўра, агар Россия тўлақонли урушга кирса, жаҳон уруши бошланиши мумкин.

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг мамлакатга бостириб кириши эҳтимолини баҳолади.

Зеленский Россия билан тўлақонли уруш юз бермаслигига ишонч билдирди.

"Катта уруш бўлиши мумкин эди. Бугунга келиб бу тўхтади, деб ҳисоблайман. Тўқнашув эҳтимоли камайди. Тўлақонли уруш бўлмаслигига аниқ ишонамиз", - деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, агар Россия тўлақонли урушга кирса, жаҳон уруши бошланиши мумкин.

"Экспертларнинг Россия сентябрда уруш бошлаши мумкинлиги тўғрисидаги фикрларига қарамасдан, бундай бўлмайди, деб ҳисоблайман. Тўлақонли урушга ҳеч ким тайёрмас. Агар шундай бўладиган бўлса, жаҳон уруши бўлиши мумкин", - дея қайд этди Украина президенти.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид