Ғазода Исроил зарбасидан кейин яна бир баланд бино қулаб тушди
Ғазо шаҳрида Исроилнинг ракета зарбасидан кейин 16 қаватли бино қулаб тушди. 11 май куни ҳам худди шундай ҳужум оқибатида 13 қаватли бино вайрон бўлганди.
Бурж аш-Шурук деб номланган бинога ҳужум оқибатида камида 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Вайрон бўлган бинода бир қатор телеканаллар ва ахборот нашрлари, компаниялар, дўкон ва апартаментлар жойлашган бўлган.
Бино дастлаб бир нечта ракета теккандан кейин қисман вайрон бўлган. Унинг бир секцияси бешикаст қолган. Аммо у ҳам 15 дақиқадан кейин амалга оширилган иккинчи бомбардимондан кейин қулаб тушган.
Фаластин ОАВнинг хабар беришича, Исроил маҳаллий аҳолини бинога ҳужум қилинишидан огоҳлантирган. Шу сабабли бинодаги ва яқин атрофдаги одамларни тезкорлик билан эвакуация қилишга муваффақ бўлинган.
Таъкидлаш жоиз, бу Исроил зарбасидан кейин 24 соат ичида Ғазода қулаб тушган учинчи бино бўлди. 11 май куни Исроил авиацияси ҳаво зарбасидан кейин 13 қаватли Бурж-Ҳанади ва 8 қаватли Бурж ал-Жавҳара бинолари қулаб тушган. Бурж ал-Жавҳарада Ғазо секторининг оммавий ахборот воситалари ва «Ал-Мамлака» телеканали офиси ҳамда квартиралар жойлашган бўлган. Бинолардаги барча одамлар Исроил огоҳлантиришидан кейин тезкорлик билан эвакуация қилинган.
22 апрелда Қуддуснинг эски шаҳрида Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида янги тўқнашувлар бошланганди. Бунга Исроил судининг эски шаҳардаги Шайх Жарроҳ даҳасидан бир неча фаластинлик оилани чиқариб юбориш қарори сабаб бўлган.
10 майдан тўқнашувлар давом этиб, томонлар бир-бирига ракеталар билан зарба бермоқда.
Мавзуга оид
10:30
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024