Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши эмланди
Фото: twitter.com
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женева университети клиникасида коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter’да маълум қилди.
«Бугун коронавирусга қарши эмланиш менинг навбатим эди. Вакциналар ҳаётларни сақлаб қолади. Уларни барча ерга иложи борича тезроқ етказиш керак», деб ёзган Гебрейесус. Бироқ у айнан қайси вакцина билан эмланганига аниқлик киритмаган.
ЖССТ раҳбари вакцина олиш имкониятига эга бўлган барчани эмланишга чақирган.
«Агар сиз вакцина бор бўлган давлатда яшасангиз, илтимос, навбатингиз келиши биланоқ эмланинг», деб тавсия қилган Гебрейесус.
Мавзуга оид
08:10 / 31.03.2026
Дунёда фақат 13 та мамлакат ҳавоси хавфсиз деб топилди
10:03 / 19.03.2026
Аргентина АҚШ ортидан ЖССТдан чиқди
07:15 / 25.02.2026
90 фоизгача ўлим: инсониятни қўрқитган 10 вирус
13:28 / 10.02.2026