Ўзбекистон | 12:11 / 13.05.2021
6467
2 дақиқада ўқилади

Олти кишининг ўлимига сабаб бўлган Фарғонадаги ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинди

Фарғона вилоятида 6 нафар фуқаро ўлимига сабаб бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотлари ошкор қилинди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 10 май куни Бухоро вилояти, Вобкент туманида яшовчи Б.Қ. бошқарувидаги «Cobalt» автомашинаси Тошкент— Ўш йўлининг Ёзёвон тумани «Гулистон» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганида қарама-қарши йўналишдан келаётган Д.С.нинг «Cobalt» автомашинаси билан тўқнашиб кетган..

Мазкур ЙТҲ натижасида олти киши тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Яна тўрт киши эса Ёзёвон тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада содир бўлган ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид