07:59 / 14.05.2021
21006

Болалар устидан пул сочган фуқарога чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти, Ургут туманида яшовчи йигитнинг пул сочаётгани акс этган лавҳа кўплаб фуқаролар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳолат ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ хабарида. 

Қайд этилишича, Ургут тумани Вағашти маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Ж. Рамазон ҳайити муносабати билан қариндош ва қўшниларини меҳмондорчиликка чақириб, уларнинг фарзандларини хурсанд қилиш мақсадида устидан пул сочган.  

“Н.Ж. билан олиб борилган суҳбат давомида у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди.

Фуқаро ва унинг яқин қариндошлари билан келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилиб, фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди”, дейилади маълумотда.

Top